«бекор қилиш» тегли мақолалар


Миср барча карантин талабларини бекор қилди
17 июн 2022, 16:54

Миср барча карантин талабларини бекор қилди

Миср мамлакатга кириш учун манфий ПЗР-тест маълумотномаси ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди
25 март 2022, 09:48

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди

Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмаслигини кўзда тутган фармонни имзолади. Шунингдек, 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган мигрантларга очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда алоҳида устуворлик берилади.

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади
23 феврал 2022, 20:52

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов. Қолаверса, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, театр, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Япония билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди
7 январ 2022, 17:30

Ўзбекистон терма жамоасининг Япония билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

21 январь Ўзбекистон ва Япония миллий терма жамоалари ўртасида ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Японияда карантин чоралари кучайтирилгани сабаб бўлган. ЎФА айни шу куни бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.

1 январдан автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди
4 январ 2022, 14:43 1

1 январдан автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ, 1 январдан бошлаб автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди. Ҳозирга қадар янги автомобиль харид қилинганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди
13 декабр 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
15 ноябр 2021, 19:40 2

1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган Давлат бюджети лойиҳасига мувофиқ, 2022 йилдан эътиборан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинади. Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи ҳам ягона миқдорда — БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин чекловлари бекор қилинганини рад этди
12 июл 2021, 20:42

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин чекловлари бекор қилинганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган карантин чекловлари бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. ССВ маълумотларига кўра, чекловлар маълум муддатга эмас, балки эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий этилган.

2021 йил 1 январдан қатор лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади
24 август 2020, 21:40

2021 йил 1 январдан қатор лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади

2021 йил 1 январдан бошлаб 70 та лицензия ва 35 та рухсатнома бекор қилиниб, 115 та лицензия ва рухсатномани олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Ваколатли органларга лицензия беришда айрим ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг